Гугуша худудларни кезмоқда

Фото: "БеллаТерра" журналидан
Uznews.net – Ўзбекистон президентини катта қизи Гулнора Каримова кеча Андижонга ташриф буюрди ва у ерда бир неча тадбирлар уюштирди, улардан бири "Йилнинг аёли" танловининг вилоят финалидир.

Кеча байрамона безатилган Андижон шаҳридаги "Дилноз" ресторанида, таъсисчи ва раҳбари Гулнора Каримова ҳисобланган"Аёллар йиғилиши" ташкилоти раҳбарлиги остида Ўзбекистонда ўтказилаётган "Йилнинг аёли" танловининг вилоят финали ўтказилди.

Андижон вилояти бўйича Жалолқудуқ туманида яшовчи Ойимнисо Ғоипова танлов ғолиби ёки "Йилнинг аёли" бўлди ҳамда ғалабаси учун Гулнора Каримовани совғаси ва табригини олди.

Танловни ўзида Андижон вилояти бўйича, ташкилотчиларни сўзларига кўра, 600 та аёл қатнашди, номзодлар қандай йўл билан саралаб олингани, қандай қилиб иштирокчилар у ёққа тушгани ва нима учун танловда деярли ярим миллион Андижон вилояти аёллари ичидан айнан улар қатнашгани "Аёллар йиғилиши" нинг жумбоғи бўлиб қолди.

Каримова бир андижонлик аёлни бахтли қилгунигача, Андижон ёшлари, хусусан, андижонлик оғир вазнлилар ўртасидаги бокс бўйича жаҳон чемпиони, Руслан Чагаев билан учрашди.

Айтиш керакки, бу Гулнора Каримованинг шу ой ичида худудларга қилган биринчи сафари эмас. 9-сентябрда у мамлакат жанубидаги Қарши шаҳрида бўлиб, худди шундай тадбир ўтказганди. Андижондагидан фарқли равишда, унинг ташрифи муносабати билан Қаршида салют беришганди.

Uznews.net