Улуғ саркарда шарафига почта маркаси

Бобурнинг маркадаги тасвири. ЎзА фотоси
Uznews.net – Бир вақтлар қувғига учраган кўчманчи –ўзбек Заҳриддин Муҳаммад Бобур сиймоси Ўзбекистоннинг янги туркум почта маркасига абадийга муҳрланди. Юбилей туркумидаги маркаларни тақдимот маросими Бобур таваллудининг 525 йиллиги муносабати билан бугун Тошкент Бош Почтаси биносида бўлиб ўтди.

9 нафар маркага Бобурнинг библиографик асари, Бобурийлар сулоласи асосчисининг саркардалик фаолияти, суратлар ва ҳарбий юришлар акс этган - “Бобурнома” даги миниатюралар кўчирилган.

Туркум муаллифи- мусаввира Ю.Юсупалиева- таниқли саркарда, давлат арбоби ва шоирнинг юбилейига бағишлаб ўзбек тилида лотин имлосида «Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 525 yilligi» номли махсус почта босмаси эскисини тайёрлади.

“Бу жорий йилда биз ўтказаётган махсус тақдимот. Умуман, маркалар, туркум маркалар ва махсус почта штампларини биз ҳар юбилей саналарида чиқарамиз. Ўтган йилнинг бошида масалан Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун муносабати билан махсус марка ташкил этгандик, йил якунида эса Самарқанд шаҳрининг 2700 йиллигига бағишлаб туркум маркалар нашр этдик”, -дея хабар қилади “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ почта алоқаларини ташкил этиш бўлими бошлиғи Гўзал Абдулазизова.

Янги туркумдаги маркаларни чиқарилиши нафақат тошкентликлар, балки филателистлар учун бир совға бўлди. Ким эрталаб Бош почтага келган бўлса махсус штемпелли маркалар қўшимча совға бўлди- бошқа вақтлари маркалар оддий почта штемпелларига тиркаб юбориларди.

Шунга қарамай ҳақиқий филателистларнинг бу борада ўз фикри бор. “Филателия” термини почта орқали келган маркаларни тўпловчи дегани, ҳақиқий коллекционерлар фақат шунақа маркаларни тўплашади”, -дейди тажрибали филателист, Ўзбекистон филателистлари Жамияти раиси ўринбосари Владимир Шведукс.

Ушбу кунда ўз маркасини кўпайтиришга нафақат тошкентлик марка тўпловчилар, балки ҳавонинг ноқулай эканлигига қарамай Тошкент вилоятидан бир неча филателистлар ҳам ташриф буюришганди. Янги чиқарилган маркаларни бир тўпини кўтарганча Бош почтадан Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алеш Фойтик чиқиб келди.

“Биз учун Ўзбекистонда чиқарилаётган ҳар бир марка қадрли. Махсус штемпелли белгилар эса янги ўзбек маркаси истеъмолга чиқарилган бу кундан эсталик бўлиб қолади, шахсий коллекциялар учун ёки алмаштириш учун бир қанча туркум маркаларни сотиб олиш мумкин”, -дейди Янгийўллик филателист Иззат Парпиев.

Давлат мустақиллиги рамзи бўлган байроқ ва герб фонида чиқарилган почта маркалари мамлакат мустақиллиги белгиси сифатида эътироф этилади. Биринчи Ўзбекистон почта маркаси мустақиллик эълон қилинганини бир йиллиги муносабати билан – 1992 йилнинг 7 майида чиқарилган эди.

У Қўқон хонлиги маликаси, ўзбекларни таниқли шоираси Нодирабегим таваллудининг 200 йиллигига бағишланган эди. Умуман олганда, Абулазизованинг фикрига кўра, Ўзбекистон Алоқа ва Ахборотлаштириш Агентлиги таркибига кирувчи “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ 16 ярим йил давомида 770 почта маркаларини чиқарди.

Ўзбекистон ҳатто бу ишда рекорд кўрсатгичга эришди. Мустақилликнинг ўн йиллиги пайтида “Ўзбекистон почтаси” 2 блок (катта ҳажмдаги маркалар) ва 4 кичик қоғозда (маркалар тўплами, тахминан А5 босмахона шаклида) 98та марка чиқарди.

Бу каби бир вақтда чиқарилган маркалар шу пайтгача дунёда содир бўлмаган. “Рекорд нашрининг мавзуси жуда кенг эди, ёшлар ва спортдан – архитектурагача - бир қаанча соҳани қамраб олди”, -дейди Шведукс.

“Марка “ тасвирлари қаҳрамонлари Ўзбекистон ҳудудида яшаган тарихий шахслар эди. Бу шарафга ўзбек ва ҳинд ҳукмдори, саркарда, Буюк Мўғиллар давлати (1526 1.) асосчиси Заҳриддин Муҳаммад Бобур (14.2.1483-26.12.1530) муносиб кўрилди.

Темурийлар авлодига мансуб бўлган Бобур 12 ёшида отасидан Фарғона вилоятини мерос қилиб олди. Бир неча йиллар мабайнида у бир қанча феодаллар билан кураш олиб борди, натижада 1504 йили Марказий Осиёдан кўчманчи ўзбеклар томонидан қувғин қилинди ва ўша йилнинг ўзида Қобулни босиб олди.
Бобур 1512 йилгача Бухоро ва Самарқанда қайтишга бефойда ҳаракат қилди. У 1519 йилдан Қобулдан Шимолий Ғарбий Ҳиндистонга қараб юриш бошлади ва 1525 йилда Деҳлини эгаллади. Деҳли ҳукмдори Иброҳим Лўди устидан 1526 йилнинг апрелида, княз Санграм Сингх устидан эса 1527 йилда ғалабага эришди.

1529 йилда шарқий Афғонистон, Панжоб ва Ганга водийси, Бенгалия чегарасига қадар ҳудуд Бобур ихтиёрига ўтди.

Бобур шунингдек шоир сифатида машҳурдир. Уни сўзлашув тилига яқин лисонда ёзган шеърлари танланган сиймолар ва иборалари билан ажралиб туради. Бобурнинг асосий меҳнати – автобиографик асари – бу жанрда ёзилган дастлабки асар бўлган “Бобурнома”да 1493-1429 йилги воқеалар қаламга олинган, ўша даврдаги феодалча тушунчалар, ахлоқ ва давр анаъаналари ёрқин ифодалаб берилган.

Айтиш керакки, “Ўзбекистон почтаси” доимо, турли мавзулардаги маркаларни нашр этади, бироқ мамлакатда филателия ривожланмаган. Коллекционерларнинг ўзи бунинг сабаби сифатида маркаларни қимматлигини тилга оладилар.

Аслида, Ўзбекистон филателистлар Жамияти асосини ташкил қиладиган нафақахўрлар учун сўмга нисбатан ҳисоблаганда уч доллар турадиган янги маркалар туркумини сотиб олиш арзонга тушмайди. Арзон бўлмаган миллий маркалар ватандош марка тўпловчилар учун икки , уч марталаб қимматга тушади, негаки, ҳар бир туркумдан бир қанча нусхаларини сотиб олиш ва алмаштиришга тўғри келади.

Шунга қарамай почта маркалари – йиғувчилар учун оддий нарса эмас,-дея ишонади Шведукс. Бу давлат учун фойда манбаъи. Расман, буни дастлаб ўз марка католокларига “Филателия – давлат учун фойда” сўзларини ёзган венгрлар эътироф этишганди.

Ўзбекистонда бу ишқибозлик маркаларни арзонга сотиб олиб, уларни юқори баҳода ҳақиқий тўпловчиларга пуллайдиган сохта коллекционерлар учун фойда манбаъидир.

Вазиятни миллий маркалар нархини ошириш йўли билан ўзгартириш мумкин, дейишади ўзбек филателистлари. Бироқ, ўзбек маркасини юқори нархда эканлиги почта хизмати билан боғланган, ахир маркалар почта хизмати тўлови сифатида чиқарилади.

Uznews.net